Туш (v 2.0/16+)

Босинқираб уйғонибман. Ўзимга келдиму, барчаси ортда қолганини ҳис этиб, енгил тин олдим. Гўёки елкамдан қанот ўсиб чиққану, мен баланд-баландларга, узоқ-узоқларга парвоз қилишга шай сарлочиндекман. Читать далее

Мўъжизалар оқшоми

Бугун 2015 йилнинг сўнгги куни. Ким учундир қувончу шодликларга бой, кимгадир одатий ва яна кимлар учун ўртамиёнадан бироз ёмонроқ ўтган йил.

Йил қандай ўтганидан қатъи назар, қалбимизнинг тубида эртанги кундан, эртага бошланадиган навбатдаги янги йилдан эзгу бир умид бор. Янги йил бизга янада яхшироқ, янада қувончлироқ, янада омадлироқ кунларни, лаҳзаларни олиб келишига ишонамиз. Читать далее

Фарзанд доғи

(тожикистонлик муҳожирларнинг фарзанди Умарали Назаров хотирасига)

Қуриб битди Орол каби
Кўзда ёшлар,
Қотиб қолди киприкларда
Оғир тошлар.
Урар энди кимлар учун
Ожиз юрак,
Фарзанд доғин кўтаргайдир
Қай бардошлар?! Читать далее

Дунё

Дунё қўлда ўйин бўлди,
Сиртмоқдаги бўйин бўлди.
Яхши қайда, ёмон қайда –
Барига бир қийин бўлди.

Одам жони – харидорбоп
Молдир бугун тўндек кимхоб.
Ким сотувчи, ким олувчи –
Бозор бисёр, қадр камёб. Читать далее

Ўзлик

Оқшом чоғи ой фонус каби
Нур сочарди бироз хирароқ.
Кўнгил бирдан ёришиб кетди
Чекингандек дилдан ғам-фироқ.

Саросима чулғаб вужудни,
Турфа ўйлар сўроқ қилдилар:
“Ахир, бизга бегона бу ҳол,
Таниш ҳислар қайда қолдилар?!” Читать далее

«Цех» ҳақида

Бир ҳафтадан сўнг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига роса 26 йил тўлади. Чорак асрдан зиёдроқ вақт ўтса ҳамки, унга бўлган муносабат етарли эмасдек, назаримда.

Ҳар қандай тил ҳам мукаммал ёзув шаклига эга бўлмас экан, унинг келажаги катта сўроқ остида қолади. Бунга шубҳа йўқ. Читать далее

Зиёлилар

Санжар Саиднинг постини ўқидим. Гап ким ҳақида бораётганини тахминан англагандек бўлдим. Фақат бир нарсага ачиндим. Ҳиссиёт ақлдан устун келибди. Кимнингдир хулқ-атвори ва табиати бошқа бировни ўзидан чиқишга мажбур қилгани ачинарли, албатта.

Билишимча, муаллиф ҳам, мақола қаҳрамони ҳам ўзини зиёлилар тоифасига мансуб деб билади. Бир зиёлининг иккинчиси устидан мағзава ағдариши, бўлиб ҳам, кўпчиликнинг кўз ўнгида бу ишга қўл уриши оқлаб бўлмайдиган хатти-ҳаракатдир. Миллийлик ҳақида, умуминсоний қадриятлар ҳақида сўз юритиб, унга амал қила билмасликнинг ҳукми ўзбекона турмуш тарзи ва дунёқарашини демократия ва либерализм деб аталмиш бироз мавҳум, бироз утопик, бироз популистик қарашлар билан оёқости қилишдан кўра мақбул эмас. Читать далее

Шарпалар

Иғвогарлар, ҳасадгўйлар, майдакашлар, тирноқ остидан кир излаб, ўзгаларнинг қоқилишидан хурсанд бўлувчи, эркак номи остида яшириниб юрган махлуқларни шарпаларга ўхшатаман.

Ҳа, айнан, махлуқлар. Яратган уларни яратгану, аммо Инсон деган номни раво кўрмаган уларга. Читать далее