Туш (v 2.0/16+)

Босинқираб уйғонибман. Ўзимга келдиму, барчаси ортда қолганини ҳис этиб, енгил тин олдим. Гўёки елкамдан қанот ўсиб чиққану, мен баланд-баландларга, узоқ-узоқларга парвоз қилишга шай сарлочиндекман.

Ортда қолган қўрқинч, ғам-ситам, лохасликни буткул унутиш қолди, холос. Одатдагидан бир муддат узоқроқ давом этган, ҳар лаҳзаси вужудимга тикандек ботган, ихтиёримни батамом ўзига бўйсундирган, эркимни жиловлаб, ҳаётимни исталган куйга солган дамлар ортда қолди.

Ёмон тушни тез унутиш ёки сувга айтиш одати бор. Аммо бу тушни сувга айтиш ёки буткул унутишнинг имкони ҳам йўқ-да! Биринчи, иккинчи, учинчи, …, бешинчи, …, еттинчи, …, ўн учинчи, …, ўн тўртинчи, …, ўн еттинчи, …, ўн тўққизинчи, …, йигирма биринчи, …, йигирма бешинчи, …, ўттизинчи, …. Эҳ-ҳе, ҳар саноқда бир қўрқинч, ҳар саноқда бир ташвиш, ҳар саноқда бир синов. Адо этиб бўларми буларнинг барини санаб?!

Хайриятки, уйғондим! Узоқ уйқудан босинқираб уйғондим. Барчаси ортда қолганини ҳис қилдим-у, енгил тин олдим. Яратганга шукр!

Реклама

Изоҳ қолдириш

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход / Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход / Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход / Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход / Изменить )

Connecting to %s